Ўзбекистон иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йил давомида 2 маротаба ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев маълум қилди.
Илҳом Тўраевнинг айтишича, жорий йил давомида вилоятларда бир маротаба ва пойтахтда эса икки маротаба тариф нархлари оширилган.
Кейинги йилдан тариф нархлари вилоятларда ҳам икки маротаба ошади. Чунки тўловларни давлат томонидан қоплаб беришда жуда катта субсидия бор. Субсидиядан қутилиш ва тизимни янгилаш учун биз нархларни қайта кўриб чиқишимиз керак. Бунда нафақат нархларни, тўлов тизимни ҳам қайта кўриш лозим.
Тўлов тизимлари бўйича Корея ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кўпчиликда “Мен уйда яшамасам, иссиқликка тўлайманми ёки тўламайманми?”, деган савол туғилади. Кореяда телефон абонент тўлови каби тизимдаги ҳамма нарса тўлов хизмат иловалари орқали тўланади. Лекин уйнинг минимал иссиқлигини сақлаб туриш учун абонент тўлови олинади. Биз тариф сиёсатини тўғри юрицак, ўшанда нархларни ошиш ёки ошмаслиги ҳал бўлади, деди вазирлик масъул ходими.
Унинг қўшимча қилишича, 2025 йилда тарифлар икки марта — ўн беш фоиздан ошиши мумкин.