Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 ойлик бюджет ижроси бўйича маълумот берди (https://t.me/minecofinuz/10493). Ҳисобот даврида консолидациялашган бюджет даромадлари 272,1 трлн сўмни, харажатлари эса 307,9 трлн сўмни ташкил этган. Тақчиллик – 35,8 трлн сўм.
Январь–сентябрь ойларида консолидациялашган бюджет тақчиллиги 36 трлн сўм, маҳаллий бИқтисодиёт ва молия вазирлиги 9 ойлик бюджет ижроси бўйича маълумот берди.
Ҳисобот даврида консолидациялашган бюджет даромадлари 272,1 трлн сўмни, харажатлари эса 307,9 трлн сўмни ташкил этган. Тақчиллик – 35,8 трлн сўм.
Даромадлар қайси манбалардан шаклланмоқда?
Январь—сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 193,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 фоизга ўсган. Даромадлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шаклланган:
бевосита солиқлар – 64,1 трлн сўм;
билвосита солиқлар – 62,3 трлн сўм;
ресурс тўловлари ва мулк солиғи – 26,5 трлн сўм;
бошқа даромадлар – 40,7 трлн сўм.
Давлат бюджети нималарга сарфланмоқда?
Ҳисобот даврида давлат бюджети харажатлари 219,3 трлн сўм бўлган ва ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан харажатлар 8,9 фоизга ошган. Бюджет харажатларининг иқтисодий тасниф бўйича ижроси қуйидагича бўлган:
иш ҳақи – 71 трлн сўм;
капитал қўйилмалар – 9,4 трлн сўм;
асосий воситалар харид қилиш бўйича харажатлар – 3,3 трлн сўм;
субсидиялар – 19,8 трлн сўм;
ижтимоий нафақалар – 13,6 трлн сўм;
трансфертлар – 23,4 трлн сўм;
ижтимоий ажратмалар – 17,7 трлн сўм;
товар ва хизматлар харид қилиш – 18 трлн сўм;
фоиз тўловлари – 9,6 трлн сўм.
Маҳаллий бюджетларнинг молиявий ҳолати
2024 йилнинг 9 ойида маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ 19,9 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг катта дефицит Андижон вилоятида қайд этилган. Вилоятда маҳаллий бюджет даромадлари 2,72 трлн сўм, харажатлари эса 4,84 трн сўм, дефицит 2,12 трлн сўм бўлган. Кейинги энг ёмон кўрсаткичлар Фарғона (тақчиллик – 1,96 трлн сўм) ва Наманган (тақчиллик – 1,83 трлн сўм) вилоятларида кузатилган.
Энг кам тақчиллик Навоий вилоятида шаклланган – 581 млрд сўм.
Дефицитни қоплаш учун ажратилган бюджетлараро тартибга солувчи трансфертларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга берилган – Андижон вилояти (1,68 трн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (1,66 трлн сўм) ва Наманган вилояти (1,62 трлн сўм).