Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

25.10.2024 10:45

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 23 октябрь куни Анқара шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан Туркиядаги ватандошларимизни огоҳлантирди.

Бунда, жамоат жойларида хушёрликни ошириш ва эҳтиёт чораларини кўриш, айниқса аэропорт, темирйўл вокзали, автошоҳбекат, кемалар станцияларида, метро ва бошқа жамоат транспортида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралган.

Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларимиздан аэропортларга учиш учун қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб боришлари, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш (Özel güvenlik) бўлинмалари ходимларига хабар бериш тавсия этилади.

Маълумот учун, Туркия ИИВ Полиция ташкилоти вакиллари Туркиянинг барча ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилганлигини назоратга олган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар