Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланмоқда?

24.10.2024 19:57

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 151 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 424 минг сўм бўлган.

Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган —8,7 миллион сўм. Бу миқдор ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоиз ўсган. Шу билан бирга, Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (4,2 миллион сўм) нисбатан юқори ўртача ойлик иш ҳақи тўланган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳридадан ташқари Самарқанд (17,8 фоиз), Андижон (16,2 фоиз), Фарғона (14,2 фоиз) ҳамда Навоий (14,6 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,5 миллион сўм;
Ахборот ва алоқа — 12,8 миллион сўм;
Ташиш ва сақлаш — 8,1 миллион сўм;
Саноат — 6,3 миллион сўм;
Савдо — 6 миллион сўм;
Қурилиш — 5,7 миллион сўм;
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,7 миллион сўм;
Таълим — 3,5 миллион сўм;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар