2024 йил 1 ноябрдан бошлаб фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун "A", "B", "C", "D", "E", "F" ва "G" белгилари жорий этилади.
Бунда "A" тоифаси энергия самарадорлиги энг юқори бўлган бино ва иншоотларни белгилаш ва тегишли равишда "G" тоифаси энергия самарадорлиги энг кам бўлган бино ва иншоотларни белгилаш учун қўлланилади.
Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш жадвалига кўра:
"A" белгиси бўлганда энергия сарфи – 40 фоиздан кўпроқ;
"B" – 40 фоиздан – 26 фоизгача;
"C" – 25 фоиздан – 11 фоизгача.
"G" + 25 фоиздан кўпроқ.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда жорий йил якунига қадар энергия аудити якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботлар ва энергетика паспортларининг электрон реестрини юритиш учун мўлжалланган махсус электрон платформани ишлаб
чиқиб, ишга туширилишини таъминлайди.