Жаҳон қонун устуворлиги индекси 2024 йилги ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда "World Justice Project" нашри хабар берди.
Унда, қонун устуворлиги бўйича 142 та давлат орасида Ўзбекистон 83-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учталикни эса Дания (1-ўрин), Норвегия (2-ўрин) ва Финландия (3-ўрин) банд этган.
Маълумот учун, World Justice Project (WJP) — бутун дунё бўйлаб қонун устуворлигини таъминлаш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўйган халқаро ташкилот. У дунё бўйлаб мамлакатлар амалда қонун устуворлигига қай даражада риоя қилишини кўрсатадиган миқдорий баҳолаш тизимини ташкил қилган.