5,2 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани аниқланди

18.10.2024 15:34

Ўзбекистонда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд сўми талон -торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.

Бош прокуротура томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 1 минг 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 минг 573  нафар  шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд сўм иш ҳақлари  ундириб  берилиши  таъминланди.

Шу билан бирга, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбирда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни бартараф  этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Жумладан, 15 минг 867 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув аниқланиб, бартараф этилди. 12 минг 293 нафар тадбиркорларнинг бузилган  ҳуқуқлари тикланди. Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага  келган 2 минг 821 та муаммолар  ижобий ҳал этилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар