Шимолий Корея кореялараро йўлларнинг бир қисмини портлатиб юборди

15.10.2024 11:04

Шимолий Корея икки Корея ўртасидаги мустаҳкам чегаранинг автомобил йўллари ва темирйўл йўналишлари қисмларини портлатиб юборди. Бу ҳақда "AP News" нашри хабар берди.

Бунга жавобан Жанубий Корея ҳарбийлари қўшниларни ажратиб турувчи ҳарбий чегара чизиғидан жанубга огоҳлантирувчи ўқ узган.

Хабарга кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари Қўшма Штатлар билан келишилган ҳолда ўзининг тайёргарлиги ва кузатув ҳолатини кучайтираётганини  маълум қилган.

Маълумот учун, бунга қадар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан муносабатларни узиб, икки давлат ўртасидаги келишувдан воз кечишга ваъда бергани айтилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар