Наманган вилоят Косонсой туманида жойлашган “К.И.С.Т.” МЧЖга қарашли сув тақсимлаш иншооти ҳеч қандай асослантирувчи ҳужжатларсиз электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.
Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция" рахборот хизмати хабар берди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонаси манфаатига 1 млрд 265 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, дейилади хабарда.