Тадбиркорлик субъектларининг 3 478,3 млрд. сўмлик солиқларни тўламагани маълум бўлди

15.09.2024 18:14

2024 йил январ-август ойларида солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 1 367 та тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилди. Бу ушбу даврда фаолият кўрсатган жами солиқ тўловчиларнинг (553,2 минг) 0,25 фоизини ташкил этади.

 

Аудитда аниқланган сумма

Аниқланган солиқ хавфи суммаси – 3 478,3 млрд сўм;
Солиқ аудитида аниқланган сумма – 4 128,3 млрд сўм.  

Солиқ аудитида аниқланган сумма соҳалар кесимида:

савдо ва умумий овқатланишда – 2 854,1 млрд сўм (69,2%);

қурилишда – 429,4 млрд сўм (10,4%);

ишлаб чиқаришда – 248,9 млрд сўм (6%);

қишлоқ хўжалигида – 115,8 млрд сўм (8%);

хизмат кўрсатишда – 330,8 млрд (2,4%);

транспортда – 43,3 млрд сўм (1%);

бошқа соҳаларда – 106 млрд сўм (2,6%).


Яширилган солиқ базалари

Ўтказилган солиқ аудитларида 388 та солиқ тўловчида 5 767,1 млрд сўмлик солиқ базаси яширилган:

206 та субектда 2 621,2 млрд сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;

93 та субектда 1 723,2 млрд сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;

89 та субектда 1 422,7 млрд сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.

Бугунги кунгача, аниқланган солиқ суммаларидан тўлов муддати келган 1 356,5 млрд. сўмнинг 265,6 млрд. сўми (19,6 %) тўлаб берилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар