Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов суди ёпиқ тарзда кўрилади

12.09.2024 16:21

 

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган судда даъвогарнинг суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш бўйича илтимосномаси қаноатлантирилди.

Судья суд мажлисида хизмат доирасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар айтилишини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келганини билдирди.

Қўшма иш бўйича жами 50 нафар шахс айбланмоқда, улардан 29 нафари қамоққа олинган, қолган 21 нафарига нисбатан гаров ва муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айблов эълон қилинган:

167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
168 (Фирибгарлик);
184 (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
185−2 (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш);
189 (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш);
205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
28,209 (Жиноят иштирокчиларининг турлари, Мансаб сохтакорлиги);
209 (Мансаб сохтакорлиги);
211 (Пора бериш);
228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш);
243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш).

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар