Россия делегацияси нега Ўзбекистонга келгани ойдинлашмоқда

10.09.2024 17:45



▪️Бугун Ўзбекистон Энергетика вазирлигида вазир Ж.Мирзамаҳмудов билан Россия Энергетика вазири Сергей Сивилёв ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Sputnik'нинг ёзишича, Россия энергетика вазири Сергей Цивилёв: "Россия ва Ўзбекистон Марказий Осиё ягона энергетик тармоғини "Тизимли оператор"га қўшишни кўриб чиқмоқда. Бу электр энергияси хавфсизлигини таъминлаш ва инқироз даврида давлатлар ўртасида энергия алмашинувини бошқариш имконини беради", — дея таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик ҳамкасби билан мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, уларни тезда ҳал қилиш бўйича келишувга эришган.

▪️Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. Ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёргарлик ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.

Маълумот учун: 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт дан 6 та реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. «Атомстроекспорт» АЖ («Росатом» давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) станция қурилиши бўйича бош пудратчи бўлиб, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар