117 та вазирлик ва идораларда 342,6 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинган – Антикоррупция

10.09.2024 15:49

Қонунчилик палатасининг мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди.

Унда Агентлик директори А.Бурхонов 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони 879 нафарга ёки 2022 йилга нисбатан 12 фоизга камайганини, жиноятлар сони эса 11 фоизга пастлаганини таъкидлади. "Коррупция ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори ҳам 29 фоизга камайган", — дейди у.

Бурхонов ижобий кўрсаткичлардан сўнг:

— 117 та вазирлик ва идораларда йўлга қўйилган ички назорат тузилмалари фаолияти натижасида 4 минг 349 та назорат тадбирларида 342,6 млрд. сўм маблағларнинг талон-торож қилиниши аниқланиб, тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 953,4 млрд. сўмлик маблағларнинг ноқонуний сарф этилишининг олди олинган, — дейди у.
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар