Контракт тўловида қандай енгилликлар мавжуд?

09.09.2024 19:46



Олий таълим муассасалари талабалари ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин. 

Бунда муддатлар қуйидагича:

25% қисмини — 1-курсга тавсия этилганлар 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача;

50% қисмини — 2025 йил 1 январгача;

75% қисмини — 2025 йил 1 мартгача;

100% қисмини — 2025 йил 1 майгача.

Маълумот учун, бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт учун ҳам амал қилади. Лекин бунда улар дастлаб 50% тўловни амалга оширишлари лозим.

Эслатма ўрнида, маълум тоифага давлат томонидан бир марталик 50 фоиз контракт тўлаб берилади.

Шунингдек, тўлов муддатларини узайтириш ҳам мумкин. Бунда 1-курслар учун дастлабки тўлов муддатини узайтириш ваколати Давлат қабул комиссиясига берилган, қолган ҳолларда бу масалани ОТМ ректори ҳал қилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар