Тошкент шаҳрида зилзила содир бўлди

09.09.2024 08:59

Бугун маҳаллий вақт билан 05:45 да Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 2 км.
Миробод туманида 2 балл, 5 км.
Шайхонтохур туманида 2 балл, 6 км.
Яшнабод туманида 2 балл, 6 км.
Олмазор туманида 2 балл, 7 км.
Яккасарой туманида 2 балл, 7 км.
Чилонзор туманида 2 балл, 9 км.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида зилзила координаталари: 41,33 градус шимолий кенглик; 69,38 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 10 км шимолий-шарқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар