Адлия вазирлиги масъуллари томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва аҳоли билан учрашувлар давомида айрим олий таълим муассасалари томонидан талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар (шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати) сўралаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вазирлик ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари кўра аҳолидан 120 турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниб, ушбу ҳужжатларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиниши белгиланган.
Шундай экан, ушбу ҳужжатларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади. Ва бу каби ҳолатлар кузатилганда, Адлия вазирлигининг "ишонч қўнғироқ"ларига (1008, 1148) мурожаат қилиниши сўралади.