Ўзбекистонда жойлашган компания санкцияларни четлаб ўтиб, россиялик ишбилармонларга ёрдам берди(ми)

07.09.2024 17:17

2023-2024-йилларда Ўзбекистоннинг “Бек Брокер” логистика компанияси икки юздан ортиқ санъат асарлари ва машҳур рассомлар ҳайкалларини Тошкент орқали Москвага етказишга ёрдам берган. Бу ҳақда "Настоящее Время" нашри хабар берди.  

Хабарга кўра, ташилган коллекцияларнинг умумий қиймати 36 миллион доллардан ошади.

Гап шундаки, 2022-йил 24-февраль воқеасидан сўнг Европа Иттифоқи, АҚШ, Швейтсария ва бошқа давлатлар Россияга ҳашаматли товарлар, жумладан, қиймати 300 евродан ортиқ бўлган санъат асарлари ва антиқа буюмлар импортини чекловчи санкциялар жорий этган.

Россия эса турли йўллар билан ушбу санкцияга қарши иш тутган. Юқорида келтирилган буюмлар аввал Тошкентга келтирилиб, кейин Москвага жўнатилган.

Айтиб ўтиш жоизки, Буюк Британия ёки Европа Иттифоқидаги санкциялар қўлланилгандан кейин Россияга санъат асарларини етказиб бериш билан шуғулланадиган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс жиноий жавобгарликка тортилади, деб таъкидлайди, халқаро жиноят ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчи Александр Презанти.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар