Россияда мигрантларнинг болаларига боғча ва мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди

07.09.2024 14:46

 

Россия давлат Думаси  Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов мигрант фарзандлари учун бепул таълимни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тавсия қилди.

Нилов ўз нутқида "Биз бу хайрия даврини тугатишни таклиф қиламиз, чет эллик болалар Россия бюджети ва солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан таълим олмаслиги керак. Улар учун таълим нафақат бепул, балки улар бизга бегона субмаданиятни, ўз қоидаларини ҳам ўрнатмоқда. Марҳамат, хорижлик ота-оналар фарзандларини таълим муассасаларимизга тижорат асосида жойлаштирсин. Ўзимизнинг рус болалари чет эллик ишчилар фарзандларининг ҳаддан ташқари кўплигидан азият чекмасин", каби фикрларини билдирган.

Лойиҳа тарафдорларининг фикрига кўра, мактабларда мигрант болаларининг кўпайиши, ўқиш сифатининг пасайишига сабаб бўлади.

Чунки мигрант болалари рус тилини яхши билмайди. Улар учун алоҳида дарслар ташкил қилиш, ортиқча харажат ва ўқитувчилар учун қўшимча маош талаб этади.

Аввалроқ, Россиянинг Самара шаҳрида Давлат Думаси кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин ишлаш учун келган паст табақали мигрантларнинг оиласи билан давлатга киришини тақиқлаш ташаббуси билан чиққанди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар