Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига ҳам 33 йил тўлди. Rost24.uz бугун жамоатчиликнинг мустақилликдан кейинги ўзгаришлар ҳақидаги фикрларини ўрганди.
- Сизнингча, мустақилликдан кейин Ўзбекистонда сезиларли даражада нималар ўзгарди?
- Кўп нарса ўзгарди, ҳар томонлама ривожландик.
- Мустақилликдан кейин кўп ўзгаришлар бўлди, иқтисодий ўзгаришлар. Давлатимиз раҳбарининг ҳозирги ташаббуслари билан иқтисодий ўсишларга эришяпмиз, охирги 8 йил ичида Ўзбекистон янада ривожланди.
- Кўриб турганингиздек, ҳамма нарса ўзгариб боряпти. Биз мустақилликдан кейин туғилганмиз. Ҳозир эркинлик бор.
- Менимча, мустақилликдан кейин Ўзбекистонда жуда кўп нарсалар ўзгарди. Масалан, инсонларнинг дунёқараши, бозор иқтисодиёти, фарзандларимизни ўқишга бўлган чанқоқлиги ўзгарди.
- Мустақилликдан кейин эркинлик бўлди. Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланди.
- Технологиялар ривожланди, замон яхши томонга ўзгарди деб ўйлайман. Чунки, ўқишлар ҳозир ривожланяпти ва ривожланиш аллақачон Европа билан тенг кетяпти.
- Ҳамма нарса яхши тарафга ўзгарди. Ўзбекистонда ўзгаришлар кўп, қурилишлар бўляпти, бу яхши албатта. Жудаям чиройли Ўзбекистонимиз бор, кўз тегмасин.
- Тадбиркорларга қулайликлар яратилди, анча кенгайтирилди. Шаҳарларда бинолар қурилди.
- Таълим тизимида ўзгаришлар бўлди, чунки 1991 йилгача биз Совет тузуми даврида яшаганмиз, ундан кейин бизнинг миллий байроғимиз, гербимиз қабул қилинган. Ўқитиш тизимида ҳам бошқача фарқ бўлди.
- Мустақилликдан кейин асосан қурилиш бўйича яхши ўзгаришлар бўлди. Масалан, метро қурилди, ҳамма йўллар яхши бўляпти.
- Мустақилликдан кейин халқ яшаяпти, ҳамма ишлаяпти.
Ҳақиқий мустақиллик сиз учун нима?