Париж-2024 Марказий Осиё давлатларини бирлаштирди

13.08.2024 15:21

Париж Олимпиадасида бокс бўйича мусобақалар финалида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга мухлислик қилган ҳамюртларимиз ватанимиз байроғи билан биргаликда қўшниларимиз, қардошларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб турдилар. 

Ушбу ҳолатга нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Париж Олимпиадаси Марказий Осиё давлатларини бирлаштирди, чегарадан ўтсак биламиз биродарлик кучини, “мен туркман” деган одам қандай бахтиёр, каби илиқ фикрлар билдирди. 

Бундан ташқари, қирғизистонлик журналист Адил Турдуқулов ўз твиттер саҳифасида, Абдумалик Халоков ва қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек ўғлининг Олимпиададаги финал баҳсини бир неча Марказий Осиё давлатлари вакиллари томоша қилаётгани тасвиридаги расм қўйиб, тарихий силжиш, шунчаки тасодиф эмас, дея изоҳ беради.

Маълумот учун финал баҳси олдида қирғизистонлик боксчи Мунарбекнинг мураббийи маълум сабабларга кўра, Олимпия ўйинларига кела олмагани сабаб, ўзбекистонлик мураббий спортчига секундандлик қилиб турган эди. Ён қўшни, жон қўшни, деб шунга айтишса керак. Шунингдек, ғолибларни табриклаш ўрнида қардош давлатлар томонидан Ўзбек спортчиларига бағишлаб қўшиқлар айтила бошланди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар