АҚШ элчихонаси виза суҳбатини белгилаш жараёнига ўзгартириш киритди

09.06.2024 07:43

Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонасининг хабарига кўра, 10 июндан ишга тушадиган янги хизматда виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлар экан.

“Янги визага мурожаат этиш жараёни орқали, мурожаатчилар ҳар қандай талаб этиладиган виза мурожаати учун маъмурий тўловни, суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширади”, – элчихона хабарида. 

Виза мурожаатчилари виза учун маъмурий тўловни амалга оширишлари учун қуйидаги танловларга эга бўладилар:

“Tenge Bank”нинг барча филиалларида нақд пул орқали (Тўловлар АҚШ элчихонасида қабул қилинмайди).

Веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали.

Элчихона хабарига кўра, янги суҳбат тизими 10 июндан https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июлдан бошлаб барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлар экан.

Янги суҳбат тизими орқали, суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар, етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини Консуллик бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади.

АҚШ Давлат Департаментининг аввалги суҳбат тизимидан фойдаланган ҳолда июнь ойи учун суҳбат санасини белгилаган виза мурожаатчилари, белгиланган санада виза суҳбатига келишлари ва виза учун тўловни бинонинг ичида суҳбатдан аввал амалга оширишлари керак бўлади.

Виза учун маъмурий тўлов миқдори ўзгармайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар