Давлат улуши бўлган йирик меҳмонхона, марказий дорихона, стоматология хизмат кўрсатиш объектлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилган.
Хусусан, «Марказий ипподром», «Дори-дармон» акционерлик жамияти, «Республика стомотология поликлиникаси» давлат унитар корхонаси, «Шаҳар меҳмонхонаси» МЧЖ каби йирик объектлар сотилмоқда. Улар билан бир қаторда яна 100 га яқин давлат улуши бўлган, турли вилоятларда жойлашган ижтимоий соҳа, туризм ва фармацевтика йўналишидаги тадбиркорлик мажмуалари ҳам сотилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида сотувга чиқарилган мазкур муассасалар қачон очиқ сотувга қўйилгани ҳақида маълумот йўқ.