Ревматологлар ассоциацияси халқаро анжуман ўтказди

20.03.2024 11:42

Пойтахтимизда «Замонавий рeвматологияда фанлараро муаммолар» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. 

Профeссор Тўхтасин Солиев таваллудининг 90 йиллигига бағишланганган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон ревматологлар ассоциацияси аъзолари, талаба-ёшлар ҳамда жорижлик мутахассислар иштирок этди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, одамлар ҳаётини енгиллаштириш учун муҳим ечимлар топилмоқда. 

Профессор Тўхтасин Солиев Ўзбекистонда ревматология хизмати асосчиси саналади. Шу боис, унинг улкан хизматлари соҳа ходимлари томонидан эътироф этиб келинади. 

Тадбирда Ўзбекистонда ревматологик ортопедиянинг ривожланиши борасида батафсил сўз юритилди. Хорижлик ҳамда маҳаллий шифокорлар томонидан долзарб мавзуларда маърузалар қилинди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар