СЎРОВНОМА: Бюджет пулларининг қаерга кетиши билан қизиқасизми?

13.03.2024 07:59

Аҳоли тўлайдиган солиқлар ҳисобига шакллантирилиб давлатнинг муайян соҳаси ривожи учун ажратиладиган давлат бюджети қаерларга сарфланади? Аҳоли ўзлари тўлайдиган солиқлардан шаклланадиган ушбу бюджет маблағларини мақсадли сарфланишига қанчалик қизиқади? 

Рост24 ушбу мавзуда жамоатчилик фикрини ўрганди.

- Давлат бюджет маблағлари қаерга кетишига қизиқиб кўрганмисиз?

- Мансабдор шахслар ейди-да уни.
- Ҳа, қизиқиб кўрганман.
- Йўқ, унча қизиқмайман.
- Билмасам, аниқ билмайман. Қанақадир қисми халққа кетади.
- Эҳтиёжим бўлмаган, қизиқмаганман.
- Сиёсатга умуман қўшилмайман.
- Таълимга, тиббиётга, мудофаага.
- Ишим тушмаган.
- Давлат бюджети ойлик қилиб берилади.
- Менимча, университетларга кетса керак.
- Шаҳримизни ободонлаштишга.
- Маълум бир қисми коррупцияга кетади.
- Йўқ, қизиқмаганман.
- Керакли соҳаларга ажратиб чиқилади.
- Соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун.
- Агар ҳаммаси ажратилган жойига етиб борса, менимча ҳаммаси яхши бўлади.
- Бу маблағлар баъзи бир қўштирноқ ичидаги мансабдорларнинг чўнтагига кетади.
- Йўқ, чунки менга тегмайди-ку.

- Давлат бюджет маблағлари орқали ривожланаётган соҳа борми?

- Ривожланиш бор, секин-секин.
- Тадбиркорлик, менимча.
- Таълим билан соғлиқни сақлаш.
- Айланадиган жойлар, кўнгилочар боғлар.
- Таълимга кўп эътибор берилмоқда.
- IТ ва спорт соҳасига.
- Ободонлаштириш бўлса керак.
- Ўзи ривожланаётган соҳа борми бизда?
- Туризм бўлса керак кўпроқ.
- Ривожланаётганини кўрганим йўқ.

Сўровнома олиш жараёнида давлат бюджети қаерларга сарфланишига умуман қизиқиб ҳам кўрмаганман, деган жавобларни ҳам олдик. Сизнинг фикрингиз қандай? Сизнингча, ушбу пуллар қаерга сарфланади?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар