Ўтган йилда 49 нафар судья лавозимидан озод этилган

03.03.2024 10:37

17 нафар судья судьялик қасамёдини ва 8 нафари эса одоб кодекси талабларини бузган.

2023 йилда ўз лавозим ваколатларини суистеъмол қилган нечта судья лавозимидан озод этилди? Rost24.uz журналистининг ушбу саволига Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов қуйидагича жавоб берди:

2023 йилда 49 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган. Уларнинг ичида айримлари вафот этган, 22 нафари ўз аризасига кўра оиласи, соғлиги ёки бошқа ишга ўтиши муносабати билан, 17 нафари эса судьялик қасамёдларини ва 8 нафари судьялар одоб кодекси талабларини бузган.  Бу масалага хизмат кўрсатиш иши билан ойдинлик киритилади. Хизмат текшируви олий малака ҳайъати томонидан ўтказилади ва жойлардаги малака ҳайъатларининг  хулосасига кўра, уларга нисбатан таъсирли чоралар қўлланилади. Огоҳлантиришдан тортиб ваколатлар муддатларини муддатидан олдин тугатиш масаласига қадар қўлланилади.

– 2023 йилда пора билан қўлга тушган судьялар ҳам учради, уларнинг бундан олдин кўрган суд жараёнлари ҳам қайта кўриладими?

Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари "2023 йилда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг судьяси пора олганлик факти бўйича 210-модданинг биринчи қисми билан жавобгар бўлган эди. Унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тури тайинланган. Айни вақтда жазони ўтамоқда. Агар унинг кўрган ишлари қонуний бўлса, Жиноят-процессуал кодексида талаблари бор. Суд қарорларидан нарози бўлинган тақдирда шикоят қилиш ҳуқуқлари бор, – деди  А. Жалилов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар