Ташаббусли бюджет: аҳолиси кам маҳаллаларга нега алоҳида категория қилинмади?

04.02.2024 10:48

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг ўтган йилги мавсумида ҳам худди шундай матбуот анжумани ўтказилганди. "Ғолиб бўлолмаётган, овоз йиғолмаётган аҳолиси кам маҳаллаларга алоҳида категория қилинадими?", мазмунидаги Rost24.uz мухбирининг саволига, ўйлаб кўрамиз, деган жавоб олинган эди. 

Бу йил алоҳида категория қилиндими? Яъни, аҳоли кам бўлган маҳаллалар учун алоҳида, кўп бўлган маҳаллалар учун алоҳида. Табиийки, аҳоли кам бўлгандан кейин овозлар сони ҳам кам бўлади. Бу бўйича қанақа ўзгартириш киритилди?

Rost24.uz мухбирининг ушбу саволига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедов жавоб берди:

"Категория эълон қилиш бўйича турли хил фикрлар бор эди. Лекин бу ўзгартишлар 2024 йилнинг 1 мавсумидан киритилмайди. Бу йилда бир фуқаро бир овоз тамойилига ўтишимиз сабабли, бирданига уни киритишимиз кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Олдинги шароитда фуқароларимиз томонидан кўплаб сим карталар орқали овозлар берилганда буни аниқ баҳолашнинг имконияти мавжуд эмас эди. Ҳақиқатда кичик маҳаллада ёки катта бир маҳаллаларда яшайдиган фуқаролар ушбу жараёнда тўлиқ иштирок этадими, қай даражада иштирок этаётганлигини баҳолаш имконияти мавжуд эмас эди. Шу сабабли, энди бир фуқаро бир овоз тамойилини жорий қилган ҳолда ушбу тамойилни ишлатиб кўриб, ундан кейин катта бир механизмларни ёки кам фуқаро яшайдиган ҳудудларга бошқа йўлларни ўйлаб кўришни мақсад қилганмиз", деди Ш.Муҳамедов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар