Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати 2024 йил учун бир ойда киши бошига 621 минг сўм этиб белгиланди. Ўтган йили бу сумма 568 минг сўмни ташкил қилган эди.
Ҳукумат томонидан белгиланган бу сумма Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик харажатига етадими? Ушбу мавзуда аҳоли фикри билан қизиқдик.
- 621 минг сўм бир кишига бир ойга етадими?
- Йўқ, етмайди.
- Бераётган саволингизнинг ўзи ғалати-ку. Қандай қилиб 621 минг сўм етади? Ҳеч нарсага етмайди.
- У яна олдингига ўхшаб гапириб чиқибди-да? Шу одамни менга топиб беринглар, мен бир кун шу одам билан бозор қилиб чиқай, ёнида юриб.
- Мисол учун менга етмайди.
- Қанақасига етади? Ўзимни боқолмаяпман-ку. Нима беради, ҳеч нарса бермайди. Ҳозир ҳамма нарса ошиб кетган бўлса. Қанақасига биз нарса ололамиз? Тўловлар бор буёқда, бола-чақа, ҳаммасига қилмасанг бўлмайди.
- Бу ҳақида неча марта айтилган, барибир ўзгариш бўлаётгани йўқ. Неччи йилдан бери шу муаммо кўтарилади, лекин ҳеч ким аҳамият бермайди бунга. Ҳозирги пайтда оилани боқиш учун ойлик камида 10 миллион бўлиши керак.
- Албатта йўқ, буни ҳамма билади-ку, нима кераги бор беркитишни? Бизни яшаётган шароитимизга, нарх-навомизга жудаям тўғри келмайди.
- Менимча, қийин масала. Етмайди.
- Билмадим, энди ҳаммани оладиган харажатига, нарсасига қараб-да, ўрта меъёр бўлса балки етар. Билмадим яна.
- Етмаса керак бир ойга.
- Йўқ, менимча етмайди. Ҳозирги даврда етмайди.
Минимал сумма миқдори қанча бўлса етган бўларди?
Ушбу саволга ҳам турлича жавоблар олдик.
- Минимал камига 2 миллион, 2.5 миллион бўлиши керак.
- 5 миллион бўлса ўзимга етарди.
- Қанча кўп бўлса шунча яхши.
- 3-4 миллион атрофида.
- 2.5 миллион оралиғида.
- Минимал сумма 1 миллион бўлса етади. 600 минг квартира пулига берилса, қолгани бошқа нарсаларга.
- Кунига камида 50-100 минг сўм кетади. Ойига 3 миллион.
- Ҳар хил, вазиятга қараб-да. Масалан 1 миллион етади.
- 4-5 миллион.
- Мен энди пенсионерман. Пенсиям етади.
- 1.5 миллион.
- Энди бу, биласизми инсоннинг ўзига боғлиқ.
- 10 миллион бўлса ҳозирги кунда етади.
Сиз нима деб ўйлайсиз, аслида минимал сумма миқдори қанча бўлиши керак?