"Дўстлик" божхона постидаги воқеага муносабат билдирилди

31.01.2024 15:27

Ижтимоий тармоқларда "Қутурган божхоначи" номи остидаги видео кенг тарқалди. Мазкур видеомурожаат тегишли тартибда ўрганилганида, ушбу ҳолат 2023 йилнинг 25 октябрь куни содир бўлганлиги аниқланган. 

Ушбу воқеа юзасидан журналистлар учун Божхона қўмитасида пресс-тур ташкиллаштирилди. Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Рустам Кабулов ушбу ҳодисага нисбатан ўзининг фикрини билдирди:

“Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган божхона ходими ва фуқаро ўртасидаги "Дўстлик" божхона постида юзага келган видеоролик кўп саволлар туғдирди. Бу ҳолатда Ўзбекистонда божхона идораларининг асосий вазифаларидан биттаси бу иқтисодий хавфсизлик. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда биз давлат бюджетига божхона тўловларини ундирилишини таъминлашимиз керак. Лекин афсуски, фуқаролар томонидан белгиланган меъёрларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

“Дўстлик” постида тарқалган ҳолатда ҳам ходимимизни бунақа нотўғри ҳаракат содир этишигача олиб келишга сабаб бўлган ҳолатлар бор. Яъни, қарор билан белгиланган меъёрни бузган ҳолда бир неча марталаб бузиб, товар олиб киришга бўлган харакатларини божхона ходимлари тўғри тушунтиришган. Шунга қарамасдан, божхона ходимларини таҳқирлаб турли хил ёмон сўзлар билан хақоратлаш оқибатида ходимлар бундай ҳолатга тушишга мажбур бўлган. 

Лекин, божхона ходимининг ҳам бу ҳаракатини оқламаймиз. Ҳозир бу ҳолат юзасидан хизмат текшируви белгиланган. Биз чегарада Ўзбекистонга товарларни ноқонуний, тўловсиз олиб киришнинг олдини олиш бўйича ишлаймиз. Бу жараёнда, албатта фуқароларимизга буни тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламиз, огоҳлантирамиз. Лекин бир неча марта огоҳлантиришга қарамасдан буни доимий қасддан, товарларни ҳеч қандай бюджетга тўловларсиз олиб киришга ҳаракатлар содир этиляпти. Бюджетга ундириладиган тўловлар, божхона идоралари, авваламбор, халқимизнинг ижтимоий манфаати учун. 

Халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа, йўл қурилиши, бошқа соҳалар, ногиронлар, беморларни даволашга бюджетга тўлов ундириш бўйича божхона органларига вазифа юклатилган. Биз бу вазифани бажарамиз. Лекин ўз манфаати йўлида қонунчиликни бузишга бўлган ҳаракатларига божхона идораларининг қарши курашишини атайлаб ёмон кўрсатиш, обрўсизлантириш учун шунақа ҳолатлар бўлиб туради. Биз бу ҳолатларни очиқ-ойдин жамоатчиликка тақдим этишга тайёрмиз", – дейди бошқарма бошлиғи Рустам Кабулов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар