Экология вазирлиги Тошкентда яшаб бўлмаслигининг 7 та сабабини маълум қилди

12.01.2024 14:01

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда:

1. Тошкентда яшил ҳудуд камайган. Жумладан, дарахтлар ва буталарнинг кесилишига эълон қилинган мораторий даврида 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган.

2. Шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан, қурилиш ишлари бетартиб амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида бир неча маротаба қурилиш ишларини амалга оширмаслик бўйича мораторий эълон қилинган бўлса-да, қурилишлар ҳанузгача давом этмоқда.

3. Автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда.

4. Тошкент шаҳрида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Тирбандликда тўхтаб турган автомобил эса ҳаракатланаётган автомобилга нисбатан атмосферага кўпроқ ташлама чиқаради.

5. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши натижасида углеводородлардан, жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш ҳажми ортмоқда.

6. Куз-қиш мавсумида Иссиқлик марказлари томонидан қўшимча ёқилғи сифатида мазут ёқилғисидан фойдаланиш.

7. Табиий омиллар: Тошкент шаҳри тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шу сабабли шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар