Элмира Боситхонова ССВда ўзининг "шахсий" лавозимига эгами?

05.01.2024 15:56

Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазирлар алмашяпти, аммо тиббиётдаги хатолар учун асосий жавобгар ҳисобланган Элмира Боситхонова вазир ўринбосари лавозимида мустаҳкам қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йўналишлар тақсимланишига кўра, вазир ўринбосари Элмира Боситхонова болалар касалликларига жавобгар ҳисобланади. Ўтган йилда болалар ўлими билан боғлиқ кўпгина фалокатлар халқ кўз ўнгида содир бўлди. Шу каби ҳисоб-китобларга қараганда, соғлиқни сақлаш тизимида ишдан олиниши лозим бўлган номзодлар рўйхатида биринчи ўринни аслида Боситхонова эгаллаши керак эмасмиди? 

Элмира Боситхонова 65 нафар гўдакнинг ўлимига сабаб бўлган"Док-1 Макс" иши бўйича ҳам асосий айбдор эканлиги айтилган эди. Лекин, кейинчалик "Док-1 Макс" иши бўйича судда болалар доридан вафот этаётганини билмагандим, дея гувоҳлик берган. 

Чустда йоддан болалар заҳарланиши ҳолатларига нисбатан "Бу ҳолатнинг сабаби дори эмас, ЎРВИ бўлиши мумкин", дея айбни фаслий касалликларга ағдарган эди. Аммо, кеча ишдан олинган собиқ вазир Амрилло Иноятов болалар "Антиструмин” дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олган эди.

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар