"UzAuto Motors" яна ваъдасини бажармади

23.12.2023 14:02

"UzAuto Motors" 2023 йил августь ойидан бошлаб автомобиллар учун кутиш навбатини 3 баробарга, кутиш муддатини эса ўртача 1-3 ойга қисқартириш ваъда қилган эди.

Аммо кутиш муддатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинган ечимлар, дилерлик марказларида оммавий автомобиллар учун шартномаларни олишдаги кескинликни камайтирмади, бу эса ҳақли равишда истеъмолчилар норозилиги келиб чиқишига сабаб бўлди ва дилерлик марказларида шартнома учун жанжаллар акс этган видеолар тарқалган эди.

Шунингдек, "UzAuto Motors" 2023 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган оммабоп автомобилларга онлайн контракция очилишини эълон қилди. Бу тахминан декабрь ойининг 15-18 саналарига тўғри келиши мумкин эди.

Ташкилот ўзининг расмий сайтида кеча, 22 декабрь, соат 12:00 да 2024 йил ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобилларининг бутун ҳажми учун онлайн контрактация очилиши ҳақида хабар берар экан, автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкинлиги айтилди. Лекин иловада UzAuto Motors айтган онлайн илованинг автомобиль моделлари бўлимида рўйхатнинг бўшлигини кўриш мумкин.

Жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев ўз саҳифасида ушбу ҳолат ҳақида “Эҳтимол бу носозлик эмас ва автомобил моделлари бўлими ҳозирда фақатгина "керакли" одамлар учунгина амал қилмоқда, нима бўлгандаям навбатдаги "томоша" яхши кетмоқда ва кечга бориб, танланган одамлар шартнома қилиб бўлгач, расман тугатилса керак”, деб пост қолдирди.

Шартнома беришни тўлиқ онлайн шаклга ўтказган UzAuto Motors эса доимгидек бундай ҳолатларга техник носозлик деган изоҳ бериб, муносабат билдирди. Монопол UzAuto Motors ҳар қандай вазиятдан чиқишнинг йўлини топади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар