Расмий тарзда энг кўп маош олувчи президентлар ўнталиги

20.11.2023 10:35

Gistbriefly нашри маълумотларида дунёдаги энг кўп маош олувчи президентлар рўйхати янгиланди. 2023 йил 29 майда янгиланган рўйхатга кўра, биринчи ўринни ўзбек халқини арзон ресторан, йўловчи самолётлар-у поездларда юриб ҳайрон қолдирган Сингапур президенти эгаллаган.

1. Сингапур президенти йиллик 400 000 доллар, ойига 33 334 $ олади. Бу давлат раҳбарининг дунёдаги президентлар маоши бўйича биринчи ўринни эгаллашига мамлакатнинг кучли иқтисодиёти сабаб қилиб кўрсатилган.

2. Бирлашган араб амирлиги президенти йилига 380 000 доллар, бир ой учун 31 667 $. БАА дунёнинг энг бой давлатларидан бири ҳисобланади. Бошқа президентлар сингари БАА президенти ҳам бепул уй-жой ва ҳашаматли машиналардан фойдаланади. 2016 йилда БАА парламенти президент маошини 20 фоизга камайтиришга овоз берган эди.  

3. Америка қўшма штатлари президенти бир йилда 360 000 доллар, бир ойда 30 000 $ олади. Америка президентининг маоши қонун билан белгиланади. Конгресс актисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Жорж Буш 1989 йилда маошни белгиловчи қонунни имзолаган ва ўша вақтдан бери бу ўзгармай келади.

4. Норвегия президенти – йиллик 350 000 доллар, бир ойда 29 167 $ олади. Норвегия Скандинавиянинг 5 миллиондан сал кўпроқ аҳолиси истиқомат қилаётган давлат ҳисобланади. Мамлакат кучли иқтисодиётга эга. Иқтисодининг катта қисмини нефть захиралари ташкил қилади.

5. Туркия президенти бир йил учун 315 000 доллар, бир ойда 26 250 $ олади.

6. Швейцария президенти бир йилда 310 000 доллар, бир ойда эса 25 834 $ маош олади. Швейцария иқтисодий эркин мамлакатлар қаторида 4-ўринда туради. Президентнинг маоши ушбу рўйхатда баъзи мамлакатлардан анча паст, аммо бу ҳам қулай даромад ҳисобланади.

7. Ирландия президентининг маоши бир йилга 285 000 доллар, бир ойга 23 750 $ ташкил қилади. 2011 йилда президентликка қайта сайланган Майкл Даниел Хиггинс Ирландиянинг 9-президенти ҳисобланади.

8. Канада президенти бир йилда 270 000 доллар олади, бу бир ойда 22 500 $га тўғри келади. Канада президенти ҳозирда Жастин Трюдо бўлиб, у 2015 йилдан буён ўз лавозимини эгаллаб келмоқда. У Канаданинг собиқ бош вазири Пер Трюдонинг тўнғич ўғли бўлиб, ўқитувчилик ва муҳандислик соҳасида тажрибага эга.

9. Япония президенти бир йил учун 265 000 доллар олади, бу бир ойга 22 084 $ дегани. Япония яшаш учун энг қиммат шаҳарлардан бири бўлишига қарамай, Япония президенти бошқа мамлакат президентларига қараганда кам маош олади.

10. Австралия президентининг маоши бир йилга 250 000 доллар, у бир ойда 20 834 $ олади. Австралия Президенти Австралия давлатининг энг обрўли раҳбари ҳисобланиб, у уч йиллик муддатга сайланади. Президентнинг роли мамлакатнинг Буюк Британиядаги Олий комиссари сифатида хизмат қилишдир.

Gistbriefly нашри маълумотида дунёдаги энг бой ёки камбағал президентлар эмас, балки фақат президентларнинг рамзий маошлари айтилганлигига алоҳида урғу берилган. Чунки президентлар бошқа даромад манбаларига ҳам эга ҳисобланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар