Ички ишлар тизимига ишонч борми?

11.11.2023 11:00

Ички ишлар тизимининг вазифасига бевосита фуқаро ва инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоялаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш киради. Охирги икки йилда эса ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида дилни хира қилувчи ҳолатлар кўпайди. Жамоат фаоллари ижтимоий тармоқларда ушбу тизимдан инсонларни ҳимоя қилиш керак, деган фикрларни ҳам билдиришди.

Фуқароларимиз ички ишлар тизимига қанчалик ишонади? Rost24.uz ушбу мавзуда аҳоли орасида сўровнома ўтказди. Сўровнома жараёнида ушбу тизим фаолияти ва ходимларига 5 баллдан неча балл берасиз, деган савол ҳам берилди. Жавоблар эса турлича бўлди:

-  Нормал жамиятларда ички ишлар тизими одамларни ҳимоя қилади, бизда эса ундай эмас;

-  1 балл бераман, уларга қандайдир мурожаат билан чиқсангиз яна ўзингизга қайтиб келади;

-  Ишлари кўринмайди, камроқ балл берардим;

-  Порахўрлик кўп;

-  5 дан 3 балл берардим;

-  Ишлаганини сезмайман;

-  Турмуш ўртоғим ҳам ишлайди шунинг учун 5 балл бераман;

Бундан ташқари ИИВ хизмат вақтида фуқароларга қўпол муносабатда бўлишига қандай қарайсиз?, мазмунидаги саволлар билан ҳам мурожаат қилдик.

Жавоблар:

-  Бу эски тизим асорати бўлса керак, чунки улар шундай тарбияланади, ўзимга ҳам оддий ҳолатда электрашок ишлатган. Шунақа қўполликлари бор;

-  Баъзи ҳолатларда уларни ҳам тушуниш керак;

-  Қарс икки қўлдан чиқади; 

-  Нотўғри қарайман, иложи борича фаолиятида бу нарсани камайтиришлари керак;

-  Таҳдид билан эмас, қонуний йўл тутиш керак;

-  Ҳаммаси эмас, лекин бор ичида шундай қўполлик қиладиганлари;

Ушбу тизимга қанчалик ишонасиз?

-  Унчалик ишонмайман;

-  50 фоиз ишонаман;

-  1 дан 10 гача баҳоласак, 8 балл

-  100 дан 80 фоиз ишонаман, деган фикрлар билдирилди.

Сўровнома ўтказиш жараёнида баъзи фуқароларимиз Ички ишлар номини эшитиши билан ўзини олиб қочди. Бу ҳам тизим томонидан таҳдид, хизмат пайтидаги қўполлик ва ишончсизлик натижаси бўлса керак. Чунки нормал жамиятларда Ички ишлар куч ишлатар тизим эмас, қонун устувор бўлган тизим ҳисобланади.

Сиз ИИВ тизимига қанчалик ишонасиз?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар