Туризм учун яна 10 миллиард доллар ажратилади

17.10.2023 09:58

Туристларга қулайлик яратиш мақсадида республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш ва таъмирлашга жами 5,3 миллиард доллар йўналтирилади. Бу ҳақда Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида таъкидлади.

«Умуман олганда, туризм соҳасини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини барпо этишга жами 10 миллиард доллар ажратилади. Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратишни мақсад қилганмиз», — деди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, ҳар бир катта шаҳар ва сайёҳлар кўп борадиган жойларда “меҳмонхона – транспорт – тур-оператор – савдо ва сервис” корхоналари биргаликда фаолият юритадиган 30 та йирик туризм кластерлари ташкил этилади.

“Тошкент – Самарқанд”, “Навоий – Бухоро” йўналишларида яна 6 та тезюрар поездлар олиб келинади, 600 километр қўшимча темир йўллар қурилади.

2025 йилдан Тошкент-Хива йўналишида “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, 2026 йилдан эса, Нукус шаҳригача узайтирилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 2022 йилги ҳисоб-китобларга кўра, 92 миллиард долларни ташкил этади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар