“Yandex.Go” солиқ тўламаса блокланади — Солиқ қўмитаси

06.10.2023 18:07

Аслида, “Yandex.Go” иловасини тақдим этувчи Ridetech International B.V. компанияси Нидерландия Қироллигининг резиденти ҳисобланади.

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;

2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.

«2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига “Yandex.Go” компаниясининг  Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланиш блокланади», — деб хабар берди Солиқ қўмитаси.

Аслида, “Yandex.Go” иловасини тақдим этувчи Ridetech International B.V. компанияси Нидерландия Қироллигининг резиденти ҳисобланади.

2001 йил 18 январда Ўзбекистон ва Нидерландия Қироллиги ўртасида даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капиталга солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенсияга мувофиқ, роялти даромадига солиқ ставкаси 0% га туширилган.

Шу муносабат билан компаниянинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлари Ўзбекистонда солиққа тортилмаc эди. Ўз навбатида, агрегаторлар Солиқ кодексининг фақат 237-моддасига мувофиқ умумий белгиланган солиқларни тўлайди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар