Халқаро Валюта Фонди 2023 йилда дунё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 105 трлн долларга етганини маълум қилди.
Ушбу кўрсаткичда Ўзбекистон улуши 0.09 фоизни ташкил этиб, 71-ўриндан жой олган (ЯИМ 92 млрд доллар).
Жаҳон иқтисодиётининг 25,5 фоиз улушига АҚШ эгалик қилиб, рейтингда биринчи ўринни эгаллаган (ЯИМ 26,9 трлн доллар). Иккинчи ўринни 18,4 фоиз улуш билан Хитой (ЯИМ 19,3 трлн доллар), учинчи ўринни эса Япония (ЯИМ 4,41 трлн доллар) эгаллаб турибди.
Ҳиндистон 2023 йилда 3,7 триллион долларлик ялпи ички маҳсулот ҳажми билан Буюк Британиядан ўтиб, бешинчи йирик иқтисодиётга айланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Россия рейтингда 11-ўринни олди: ЯИМ ҳажми 2 трлн доллар, жаҳон иқтисодиётидаги улуши 1,96%.
Қўшниларимизнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши:
•Қозоғистон 52-ўрин: ЯИМ 246 млрд доллар, ЖИ улуши 0,23%;
•Туркманистон 74-ўрин: ЯИМ 83 млрд доллар, ЖИ улуши 0,08%;
•Тожикистон 142-ўрин: ЯИМ 13 млрд доллар, ЖИ улуши 0,01%;
•Қирғиз Республикаси 143-ўрин: ЯИМ 12 млрд доллар, ЖИ улуши 0,01%.