Юзини тўсиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

30.09.2023 18:56

Юзини тўсиб юрганлик ва кўпхотинлиликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Бу “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсад қилингани айтилмоқда.

Унга кўра,  жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилади. 

Бугун,  30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида мазкур масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда ялпи мажлисда сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунда келтирилган.

Қонунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳам инобатга олинган. Сенат раиси Танзила Норбоева миллий урф-одатлар ва диний қадриятлар эъзозланиши, лекин шу билан бирга, жамиятимиз, давлатимизда ҳаётида қонун устуворлиги ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар қандай шахс бунга сўзсиз риоя қилиши шартлигини таъкидлаган.

Қонунда кўпхотинлик, фақат шаръий никоҳ билан яшаш ҳолатлари, унинг "афзалликлари"ни реклама, турли кўнгилочар кўрсатувлар орқали тарғиб қилишга нисбатан ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар