Педагогларни амалдорлардан ҳимоя қиладиган қонун маъқулланди

29.09.2023 13:59

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун Сенат томонидан маъқулланди.

Унга кўра, қонун билан:
— Педагог касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашиш;
— Куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотига навбатчиликка жалб этиш;
— Товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини педагогларга юклаш;
— Лавозим маошидан педагогнинг розилигисиз товарлар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш тақиқланмоқда.

Шунингдек, олис ҳудудларда уй-жойларни ижарага олган тақдирда пегагогга ҳар ойлик компенсация тўланиши;

— педагогларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхат асосида қабул қилиниши;
— давлат соғлиқни сақлаш муассасаладида мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, алоҳида меҳнат шароитларида, республиканинг олис ҳудудларида ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ишлайдиган педагогга устамалар белгинади.

Фан номзоди ёки фан доктори (PhD) учун базавий лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (DSc) ва профессор илмий унвонига эга шахслар учун базавий лавозим маошининг 60 фоизигача ҳар ойлик устама тўланиши белгиланди.

Лекин маъқулланган ҳужжатда, 2020 йилги қонун лойиҳасида эълон қилинган жиҳатлар:

— пенсия ёши беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиши;
— олий маълумотга эга бўлмаган аммо таълим ташкилотида камида беш йиллик иш стажига эга педагог ходимни суҳбат асосида ОТМга қабул қилиш кўзда тутилмаган.

Энди фақат Президент тасдиғи қолди, қонун давлат раҳбари томонидан имзолангач, расман эълон қилинади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар