Гулнора Каримовага оид Швейцариядаги терговлар якунланди

29.09.2023 11:08

Швейцария Бош прокуратураси Гулнора Каримовага оид тергов якунлангани ва иш судга оширилганини маълум қилди.

Бош прокуратура уни ва яна бир жиноий шеригини пора олиш, пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбламоқда.

Хабарга кўра, Г.Каримовага тегишли 340 млн франклик активлар Ўзбекистонга қайтариш мақсадида мусодара қилинган.

Айни пайтда эса Гулнора Каримова ва яна бир айбланувчига қарши суд жараёнида 440 млн франк (5,8 трлн сўм) га тенг мол-мулк мусодара қилиниши кутилмоқда.

Гулнора Каримованинг қизи Иман Каримова эса бу айбловларга қарши туришини билдирди.

«Биз унга қарши қўйилган барча айбловларга қарши чиқиш ва унинг оқланиши учун астойдил курашиш ниятидамиз. Афсуски ОАВ томонидан йиллар давомида тарқатилган ёлғон хабарлар ва бузиб кўрсатилган маълумотлар Гулнора Каримова имижига путур етказди. Аммо Фонд Форум орқали бутун йилларини мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий шароитини яхшилаш, ўзбек маданияти ва санъатини халқаро миқёсда тарғиб этишга бағишлагани у ўз Ватани ва халқини қаттиқ севишини билдиради», — деб ёзди Иман Каримова инстаграм саҳифасида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар