Ички ишларда навбатдаги ўлим. Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

14.08.2023 09:27

Тошкент шаҳар ИИББда терговга жалб қилинган фуқаро вафот этди. Марҳумга жигар циррози ташхиси қўйилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармасидан 33 ёшли шахснинг ўлиги чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ дарҳол маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 29 июль куни 7-8 нафар шахслардан иборат бўлган жиноий гуруҳ фуқаро М.Р.ни уриб-дўппослаб, пул талаб қилишган. Шунингдек, жабрланувчидан Туркия давлатида бўлган номаълум шахслардан гўёки 860 минг АҚШ доллари миқдорда қарз олганлиги ҳақида мажбурлаб тилхат ёздириб олишган экан.

“Мазкур уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан 2 нафари, яъни 1990 йилда туғилган У.Д. (муқаддам ЖКнинг бир нечта моддаси билан судланган) қўлга олинган.

12 август куни гумонланувчи У.Д.га нисбатан баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини айтиб, тўсатдан йиқилиб ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез-тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай вафот этган. Бирламчи ташхисга кўра гумонланувчининг ўлими “Жигар циррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда, У.Д.нинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича тегишли судга оид тиббий-экспертиза тайинланган”, – дейилади Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий маълумотида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар