Ички ишлар вазири буйруғи билан автомобилларга давлат рақам белгиларини бериш бўйича тўлов миқдори БҲМнинг 2,3−3,5 баравари (1,15 млн сўм)гача оширилмоқда.
Жорий йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланади:
•автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун — базавий ҳисоблаш миқдори БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
•мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) рақамлар учун — БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
•транзит рақамлар учун — БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам ўрнига янги рақам бериш учун — БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
•яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона рақам ўрнига янги рақам бериш учун — БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.
Шунингдек, йўқотилган бир дона ёки бир жуфт рақам ўрнига янги бир жуфт рақам бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади. Йўқотилган бир дона рақам (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар) ўрнига янги бир дона рақам бериш учун эса БҲМнинг 1,75 баравари миқдори ундирилади. РЎДРБни ўн икки ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.