Раҳбарлар пойтахтдан узоқдаги боғчаларга ҳам боришадими?

02.08.2023 08:27

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятининг боғчаларга бориб, вазиятни ўрганганини кўрамиз, лекин уларнинг аксарияти пойтахтда жойлашган боғчалардир. Қачон вазирлик раҳбарияти вилоятлар ва чекка ҳудудлардаги боғчаларга бориб у ердаги шароит ва ҳолатни ўрганади?

Rost24.uzʼнинг ушбу саволига Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари жавоб берди.

Фаррух Бобоев 
Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

— Давлатимиз раҳбари ўтказилган иккинчи сайловда ҳам айтдилар, ҳамма сафарбарлик режимида, яъни барча ташкилот раҳбарияти: вазирлик ва агентлик раҳбарлари вилоятларда юрибди. Шу йилнинг ўзида ҳудудларда катта-катта лойиҳалар режалаштирилган. Куни кеча ҳам вазирликнинг 30 нафардан ошиқ ходимлари вилоятларда, чекка-чекка туманлардаги боғчаларда мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳларининг ҳолати, мебелларнинг етказиб берилаётганини текширувдан ўтказяпти. Мен “Масъуллар фақат пойтахтдаги боғчаларга бориб шароитни ўрганади”, деган фикрга қўшилмаган бўлардим, чунки айнан мактабгача таълим ташкилоти вазири, вазир ўринбосари, мактабгача таълим агентлиги директори қайси ҳудудга хизмат сафарига борса, албатта, у ердаги ҳолат билан қизиқиб, муаммоларнинг ечимини биргаликда ҳал қилиб келяпмиз. Буни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кўриб бораётган бўлсангиз керак», — дея жавоб берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Фаррух Бобоев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар