Ўзбекистон: янги ўқув йилидан бошланғич синфлар фин методикаси асосида ўқитилади

01.08.2023 06:37

Финландия таълим тизимига янги ўқув йилидан ўтилади, устозлар бунга тайёрми?

Ўзбекистонда таълим методикаси ва тизими тез-тез алмаштириб турилади. Бундан аввал республика бошқа мамлакатларнинг таълим тажрибасини бирданига ва тайёргарликсиз жорий қилганига гувоҳ бўлганмиз. Яқинда Финландия методикаси Ўзбекистонда жорий қилиниши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ушбу таълим тизимига қачондан ўтилади ва Финландия таълим тизими қандай экани ҳақида ўқитувчиларда тушунча ҳосил қилмай туриб бирданига жорий қилиб юборилмайдими?

Rost24.uz сайти ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбариятидан жавоб олди.

Усмон Шарифхўжаев
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари 

— Финландия таълим тизими термини қайсидир маънода тўлиқ эмас, буни таълим бериш муҳити ва тажрибаси десак тўғри бўлади ва уни битта давлат билан боғлай олмаймиз. Гап агар болага маълум бир кўникма берадиган методика ва дарсликлар ҳақида кетаётган бўлса, улар янги ўқув йилидан 1-4-синфларда жорий қилинади. Дарсликлар фин методлари асосида маҳаллий муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган ва Финландияда экспертизадан ўтган. Ўқитувчиларнинг тайёргарлигига келсак, август ойининг ўрталарида устозларга янги методикани ўргатиш бўйича тренерлар тайёрланади ва улар ўқув йилининг бошида ҳамда ўқув йили давомида ҳудудларда ўқитувчиларга ушбу методикани ўргатиб боради», — дея жавоб берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар