Кўмир муаммоси тарихда қолди — “Ўзбеккўмир” бош геологи

29.07.2023 07:48

Мактабларда кўмир тақчиллиги ҳақидаги саволга “Ўзбеккўмир” АЖ мутасаддиси Танзила Норбоева услубида кескин ва қатъий жавоб берди.

Чекка ҳудудлардаги мактабларга сифатсиз кўмир боргани, айримларига кам миқдорда етказиб берилгани аниқланган. Бундай ҳолатларга ким айбдор, туман ҳокимларими ёки “Ўзбеккўмир” АЖ?

Қачон чекка ҳудудлардаги мактаблар ҳам сифатли ва етарли миқдордаги кўмир билан таъминланади?

Rost24.uz ушбу саволга масъуллардан жавоб олди.

 Эркин Жўраев
“Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи

«Бундай ҳолатлар энди тарихда қолди. Бунақа ҳолат энди бўлмайди», — деди “Ўзбеккўмир” АЖ бош геологи Эркин Жўраев.

Айни шу матбуот анжуманида айни шу “Ўзбеккўмир” мутасаддиси Rost24.uz томонидан Ўзбекистондаги ИЭСларда Қозоғистон кўмири ишлатилаётгани бўйича берилган саволга кўмир қазиб олишда муаммолар борлигини тан олган эди.

Э.Жўраев сўзига қўшимча қилган ҳолда “Кўмир таъминот” МЧЖ директори ўринбосари Фарҳод Хурсанов бу йил ҳар бир ҳудудда кўмир етказиб бериш учун вилоятларда штатлар ташкил қилинганини таъкидлади:

Фарҳод Хурсанов
 “Кўмир таъминот” МЧЖ директори ўринбосари  

— Кўмир етказиб берилишини назорат қиладиган ташкилотлар бу йил етарли. Қайси мактабларга кўмир етказиб беришда камчиликларга йўл қўйилган бўлса, бизга мурожаат қилишсин, биз вазиятни ўрганиб чиқамиз», — деди Хурсанов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар