Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда жазоланганлар кўпайди

21.07.2023 10:44

Олий суд эълон қилган ҳисоботларга кўра, 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган давр оралиғида Ўзбекистонда суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинганлар сони уч баробарга кўпайган.

Расмий маълумотларда 2019 йилда суд ҳукмига кўра 6955 кишига  қамоқ жазоси белгиланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 17610 кишини ташкил қилган. Яъни, салкам уч баробар кўп.

Ҳисоботдан кўриш мумкинки, энг оғир жиноятлар сони ҳам кўпайган. Мисол тариқасида, қасддан одам ўлдириш жинояти билан 2019 йилда 376 та шахс айбланган бўлса, 2022 йилга келиб бу рақам 422 тага етган, 2019 йилда 154 та номусга тегиш ҳолати қайд этилган бўлса, 2022 йилда эса мазкур жиноятлар сони 170 тани ташкил этган.

Маъмурий қамоқ жазоси олган 2019 йилда 27 292 нафар бўлган, 2022 йилга келиб уларнинг сони 79 271 кишига етган.

Судлар томонидан кўрилаётган ишлар сони йилдан йилган ортиб бормоқда. Масалан, 2020 йилда судлар томонидан 440 807 та иш кўрилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 756 330 тага етган, 2022 йилда эса 1 215 786 тани ташкил қилган.

Айтиш мумкинки, жорий йилда ҳам жиноятлар сони ўсиб бормоқда, мисол тариқасида, биргина 2023 йилнинг биринчи чорагида 18 244 киши маъмурий қамоқ жазосини олган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар