АОКАда "Ўзагролизинг"АЖнинг 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ушбу ташкилот ҳақида пулни олиб бўлгач ваъдаларини унутадиган ташкилот, деб таърифлашган, бунга Андижон, Фарғона вилоятидаги фермерлар билан “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида келишмовчиликлар кўп бўлгани cабаб килиб кўрсатилган.
Яъни, Ўзагролизинг баъзи фермер хўжаликлари пулини олиб, техникани етказиб бермаган, дея фирибгарликда айбланган. Ва бу вазиятда Ўзагролизинг бир-икки муносабат билан қутулиб қолган.
Саволим: ўша пулини ўтказиб, техника ололмаган тадбиркор-фермерларга пуллари қайтариб берилдими? Улар орасида "Пўлат" фермер хўжалигининг ҳам 290 млн пули қайтарилмагани ҳақида ҳам хабарлар бор эди. Ушбу фермер хўжалигининг ҳам муаммоси ҳал бўлдими? Нега “Ўзагролизинг” АЖда бундай муаммолар кўп?
Rost24.uz мухбирининг ушбу мазмундаги саволига Ўзагролизинг АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов қудагича жавоб берди:
— Ташкилот фаолиятида бундай муаммолар кўп, айниқса ўтган йили муаммолар йили бўлди. Бундай муаммолар билан боғлиқ тўлов тизими деган нарса бор. Бу биринчи ўринда, республикадаги барча лизинг олувчилар томонидан таъминланиб борилиши керак. Вақтида таъминланмаганлик натижасида ўша вақтда ва ҳозирги бизнинг фаолиятимизда ҳам муаммолар келиб чиқяпти, лекин биз бу каби муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Биз бу муаммоларни тўлиқ бартараф қилиш тизимини жорий қилиш учун, кўрдикки, агар компания фақат ички бозорга эътибор қаратса, ечим қила олмаймиз, чунки биз буни тўлиқ даражада молиялаштирадиган манбаларга эга эмасмиз. Шундан келиб чиқиб, биз хорижий бозорга чиқишнинг тизимли йўлини қилиб келмоқдамиз. Юқоридаги ҳолатлар бўйича муаммоларни август-сентябрь ойларидан тўлиқ бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Чунки фаолиятимизда ҳозиргига ўхшаган муаммолар кўп эмас, аммо бор. Яқин кунларда муаммолар бартараф этилиб, қисқа фурсатларда техникани етказиб берадиган давомли доимий тизимни жорий қиляпмиз», — деди у.
“Ўзагролизинг” АЖ 2000 йилдан бошлаб фаолият юритиб келаётган бўлса-да, негадир ушбу соҳада техниканинг тадбиркор ва фермерларга етказиб бериш билан боғлиқ жуда кўп муаммолар бўлади. Бу муаммолар юқорида айтилганидек, август-сентябрь ойларида бартараф этилишини кутиб қоламиз.