Ўзбек футболи 3 йилга барча солиқлардан озод этилади

19.07.2023 19:47

Президент Солиқ кодексига қўшимча киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари уч йилга (2023 йил 1 январдан  2026 йил 1 январгача) қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

– барча турдаги солиқларни (ижтимоий солиқ бундан мустасно);

– ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

– Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун ҚҚСни.

Режага кўра, ушбу имтиёз футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, шу билан бирга ёш ва иқтидорли ўйинчиларни танлаб олиш тизими ва уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш учун хизмат қилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар