Ўзбекистонда 14 та вазирликнинг 30 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги бор

15.07.2023 10:27

Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг очиқ маълумотларига кўра, 14 та вазирликда ижро ҳужжатлари бўйича жами 30 млрд 225 млн сўмдан ортиқ  қарздорлик мавжуд…

Rost24.uz Мажбурий ижро бюросининг очиқ маълумотларига асосланган ҳолда қарздор вазирликлар билан таништиради:

– Транспорт вазирлиги - 924 минг сўм
– Мудофаа вазирлиги - 1 млн 860 минг сўм
– Маданият ва туризм вазирлиги - 2 млн 721 минг сўм
– Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - 3 млн сўм
– Ташқи ишлар вазирлиги - 3 млн 27 минг сўм
– Табиат ресурслари вазирлиги - 11 млн 229 минг сўм
– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги - 27 млн 554 минг сўм
– Адлия вазирлиги - 34 млн 341 минг сўм
– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги -  43 млн 576 минг сўм
– Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги - 56 млн 442 минг сўм
– Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги - 324 млн 785 минг сўм
– Ички ишлар вазирлиги - 374 млн 512 минг сўм
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 1 млрд 250 млн 53 минг сўм
– Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - 28 млрд 558 млн 335 минг сўм.

Ўрганиш давомида маълум бўлдики, қолган 7 та вазирликда қарздорликлар мавжуд эмас. Булар — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тоғ-кон ва геология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги  ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Маълумот учун, Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари бўйича умумий қарздорлиги  4 млрд 61 млн 804 минг сўмни ташкил қилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар