Путин Вагнер етакчиси Пригожин билан учрашуви ошкор этилди

11.07.2023 10:27

Россия президенти Путин 29 июн куни Вагнер етакчиси Пригожин ва гуруҳ жангарилари билан Кремлда учрашди.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, мазкур учрашувда 35 нафардан кам бўлмаган отряд командирлари ва компания бошлиқлари иштирок этган. Путин тадбирда Махсус ҳарбий операция давомида компаниянинг фронтдаги ҳаракатларига баҳо берган ва 24 июнь воқеалари ҳақида командирларнинг тушунтиришини эшитган. Шунингдек, уларга кейинги ҳамкорлик вариантларини таклиф қилган.

Кремль расмийининг қўшимча қилишича, улар “давлат раҳбари ва олий бош қўмондоннинг содиқ тарафдорлари ва аскарлари” эканликларини таъкидлашган. Мажлисда мудофаа вазирлиги вакиллари қатнашдими, деган саволга Песков учрашув ҳақида бошқа арзирли гап айта олмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Ростовдаги Вагнер хусусий ҳарбий компанияси кучлари жанубий ҳарбий округни эгаллаб олишган эди. Бу Евгений Пригожиннинг Россия ҳарбий кучлари хусусий ҳарбий компания лагерларига ракета ҳужумлари уюштирганлари ҳақидаги баёнотидан сўнг юз берган. Путин қўзғолончиларнинг ҳаракатларини жиноят ва хиёнат деб атаган, кейинчалик Беларусь президентининг исёнчилар раҳбари билан ўтказган музокарасидан сўнг хусусий ҳарбий компания бошлиғи ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш таклифини қабул қилган эди.

Мазкур воқеалар фонида Пригожинга жиноий очилган, аммо Россия хавфсизлик хизмати қўзғолон иштирокчилари ҳаракатларни тўхтатганлиги сабабли терговни муддатидан аввал бекор қилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар