Нуриймон Абдулҳасан: Университетда коррупцион ҳолатлар бўлмайди

10.07.2023 22:26

Ўзбекистонда олий таълим муассалари сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Улар орасида хусусийлари ҳам кўп. Булардан бири Навоий инновациялар университетидир.

Ушбу университетда ўтган йили 3 та йўналиш бўлган бўлса, бу йил улар сони 10 тага кўпайди. Навоий инновациялар университетида имтиҳон жараёнлари суҳбат асосида ўтказилади. Суҳбат асосида ўтказилган имтиҳонларда шаффофлик қай даражада таъминланган, жараёнларда коррупцион ҳолатлар бўлмайдими?

Rost24.uz мухбирининг ушбу саволига Навоий инновациялар университети ректори Нуриймон Абдулҳасан қуйдагича жавоб берди:

 Нуриймон Абдулҳасан
Навоий инновациялар университети ректори

— Университет имтиҳонларида коррупцион ҳолатлар бўлмаслиги учун алоҳида ходим тайинланган, бу ходим махсус коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаган тажрибали ходим ҳисобланади. Шунингдек, имтиҳонларида умуман университет ходимлари аралашмайди», — деди у.

Навоий инновациялар университети бошқа университетлардан замонавийлик билан ҳам ажралиб туради. Бундан ташқари, талабаларни эса шунчаки инсон капитали сифатида эмас, нимадир янгилик қиладиган мутахассис сифатида етиштириб чиқариш университетнинг энг катта мақсадларидан биридир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар